ХТВ ва Bilim Media Group икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш мақсадида

Халқ таълими вазирлигида Қозоғистон Республикаси ""Bilim Media Group" компанияси раҳбари билан келгусидаги ҳамкорликни давом эттириш учун  учрашув бўлиб ўтди. 

Ушбу шартнома анъанавий ҳужжат бўлиб,  икки томонлама ҳамкорликнинг кўплаб масалаларини ўз ичига олади.  Битим томонларнинг халқ таълими соҳасидаги ўзаро мажбуриятларини ҳамда 2020-йил "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"га мувофиқ,  илғор халқаро тажрибага асосланган ҳолда мактаб ўқув дастурларини такомиллаштириш заруриятини ўз ичига олади.  Хусусан,  ҳамкорлик БМГ тажрибасидан фойдаланган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ривожланади.


Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ,  2019 йил бошида Bilim Media Group замонавий технологияларни,  хусусан шахсий компютерларни,  БилимДеск қурилмаларини BilimLand, iTest, Twig-Bilim, iMektep интеграциялашган манбалари билан таъминлаган ва рақамли технологияларни ўқув жараёнига жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси сифатида Тошкент шаҳридаги №74,  289,  168,  182,  195 ва Тошкент вилоятининг №1,  4,  27,  28,  35-умумтаълим мактаблари учун пройекторлар ва интерфаол панеллар тақдим этган эди. 

Лойиҳанинг асосий мақсади ўқитувчилар ва талабаларнинг рақамли технологиялар ва АКТ компетенсияси масалалари бўйича таълим соҳасида ўзаро тажриба ва ҳамкорлик алмашишдир. 

Бундан ташқари,  ушбу ташкилотнинг тажрибали мутахассислари Ўзбекистоннинг экспериментал мактабларида бўлиб,  ўқув жараёнида электрон манбалардан самарали фойдаланиш бўйича қатор тренинглар ва семинарлар ўтказишди.  Чу муносабат билан БМГ жамоаси аъзолари ўқитувчилар ва талабалар учун ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг афзалликларини намойиш этдилар. 

Bilim Media Group - бу "рақамли таълим" (АКТни жорий этиш) ёрдамида Ўрта Осиё мамлакатларидаги умумтаълим мактабларида ўқув жараёнининг сифатини яхшилашга ёрдам берадиган Қозоғистон Республикасининг инновацион таълим компаниясидир.  Ташкилот ўқитувчиларга йетакчи халқаро ўқув марказлари билан ҳамкорликда олинган технологиялар ва илғор тажрибаларга асосланган услубий ва техник ёрдам кўрсатади. 

Scroll to Top