Ижро назорати бўлими
Ижро назорати бўлими - Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг таркибий қисмидир.

- марказнинг асосий фаолиятига доир буйруқларини рўйхатга олади ва ўрнатилган тартибда сақлайди;
- марказ номенклатурасига кирувчи ҳужжатлар йиғма жилдларини юритилишини таъминлайди ва назоратини олиб боради;
- марказда тайёрланган ҳужжатларни тегишли муассаса, ташкилотларга етказилишини таъминлайди;
- йиллик, чораклик ва ойлик шахсий иш режаларини тайёрлайди;
- марказ директорининг фармойиш ва буйруқларини ижро этади;
- марказ фаолиятида мавжуд бўлган камчиликлар ва уларни бартараф этиш тўғрисида марказ раҳбарига маълумот беради.