Замонавий технологияларни жорий этиш бўлими

    Замонавий технологияларни жорий этиш бўлими - Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг таркибий қисмидир.

    Бўлим халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва манфаатларини намоён қилишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • Ҳужжат алмашинуви ва ахборот алмашинувини такомиллаштириш ишларида иштирок этади.
  • Марказнинг марказий аппарати йиғилиши кун тартибига муҳокама учун таклифлар киритади.
  • Вазирлик миқёсида АКТга оид масала ва муаммоларнинг ечимида қатнашади ва таклифлар киритади.
  • Вазирлик ҳайъат мажлиси қарорлари, буйруқлари ва марказ буйруқлари, иш режасида белгиланган вазифалар мониторингини олиб боради.
  • Марказ томонидан амалга оширилган ишлар бўйича вазирлик ва тегишли идораларга ҳисобот ва маълумотлар тайёрлайди.
  • Бўлим функциясига тегишли барча ташкилий-идоравий ҳужжатларни тайёрлайди.
  • АКТга оид илғор тажрибаларни ўрганади ва оммалаштиришда иштирок этади.
  • Вазирлик ва бошқа ташкилотларга АКТ йўналишида экспертлик хизматларини кўрсатишда иштирок этади.
  • Таълимга оид электрон ахборот ва дастурий таъминотлар тарғиботини амалга оширади.
  • Халқ таълими тизимида ва марказда АКТни ривожлантириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқади.
  • АКТ йўналишлари бўйича республика миқёсида тадбирларни ташкил этишда иштирок этади.
  • Халқ таълими тизимига тавсия этилаётган дастурий маҳсулотлар, электрон дарсликларнинг сифати бўйича низом ва техник талаблар асосида хулосалар беради ёки хулосалар тайёрлашда иштирок этади.
  • Халқ таълими тизимига АКТни жорий этиш бўйича ўқув-семинарлар ҳамда халқаро, симпозиумлар, конференцияларни ташкил қилишда иштирок этади.
  • Мультимедиа иловаларини яратишда ва фойдаланиш учун ўқув-услубий материаллар, йўриқномаларни ишлаб чиқишда иштирок этади ва керакли техник ҳужжатларни расмийлаштиради.
  • Дастурий воситалар ва дастурларни жорий қилишда иштирок этади.
  • Ишлаб чиқарилаётган мультимедиа таълим ресурсларини педагогик мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар беради.
  • Таълимга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга оид тартиблар, қўлланмалар ишлаб чиқилишини ва уларнинг жорий этилишини таъминлайди.
  • Электрон ресурсларни яратиш, экспертиза қилиш, тажрибадан ўтказиш, таълимда самарали фойдаланилиши бўйича Республика таълим маркази  методистлари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
  • Тажриба-синов майдончалари билан ишлайди. Яратилаётган электрон ресурсларнинг умумтаълим мактабларида предмет ўқитувчилари томонидан таълимга татбиқ этилишида амалий ёрдам кўрсатади.
  • Ўқитувчиларнинг ресурслар ҳақидаги фикрларини ўрганади ва камчиликларни бартараф этилиш чораларини кўради.
  • Ўтказилаётган семинар-тренингларда иштирок этади.
  • Марказнинг самарали фаолияти учун зарур бўлган меъёрий ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади ва уни мувофиқлаштиради.

 

Scroll to Top