Ахборот хавфсизлиги ва сервер майдончасини бошқариш бўлими
Ахборот хавфсизлиги ва сервер майдончасини бошқариш бўлими - Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг таркибий қисмидир.

Бўлим халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва манфаатларини намоён қилишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- Халқ таълими расмий сайти, ахборот-таълим портали ва ахборот тизимларини техник қўллаб-қувватлаш;
- вазирлик корпоратив почта тизимини бошқариш;
- серверларнинг доимий ишчи ҳолатини назорат қилиш ва фавқулодда ҳолатларда қисқа фурсатда уларнинг ишчи ҳолатини таъминлаш;
- компьютер, тармоқ ва телекоммуникация қурилмалари ҳамда замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлашда иштирок этиш;
- тармоқли ва амалий дастурий таъминотларни ўрнатиш ва созлаш;
- таълим муассасаларининг халқаро ва маҳаллий ахборот тармоқларига уланишига кўмаклашиш;
- халқ таълими тизимида ахборотлаштиришни ривожлантириш бўйича концепция, стратегия ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- хавфсизлик тизимлари, жумладан, видеокузатув ўрнатиш, лойиҳалаш, фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бериш ва техник қўллаб-қувватлаш;
- халқ таълими тизимига тавсия этилаётган ахборот тизимлари ва интерактив хизматлар бўйича дастурий маҳсулотларга, электрон ахборот таълим ресурсларининг сифати бўйича техник талаблар асосида хулосалар бериш ёки хулосалар тайёрлашда иштирок этиш;
- компьютер асбоб-ускуналари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, таълим берадиган ресурслардан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлашда қатнашиш.