Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўқув жараёнини автоматлаштириш

       Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари

      Халқ таълими  ходимларини  қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказларининг ўқув жараёнини автоматлаштиришнинг  мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборот:

  • Халқ таълими тизими ходимларини  қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда  халқаро тажрибаларни таҳлил қилиш.
  • Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг  ўқув режалари ва дастурларини халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш.
  • Такомиллаштирилган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ўқитишнинг масофавий  усуллардан кенг фойдаланиб ўқув жараёнини автоматлаштириш.
  • Ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳар бир фандан  электрон таълим ресурслари ва тўлиқ ҳажмда видео дарсларни яратиш.
  • Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини қабул қилиш, давоматини ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичларини онлайн кузатиш ҳамда ҳудудлар ва фанлар кесимида малака оширишганлигини  мониторинг қилиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

 

Scroll to Top