Ўқувчиларни ахборот технологиялари соҳасида касбга йўналтиришнинг миллий тизими (IT NATION)

Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари
“Ўқувчиларни ахборот-технологиялар соҳасида касбга йўналтиришнинг миллий тизими(IT NATION)”ни жорий этишнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини халқаро меҳнат бозори талаблари асосида ахборот-технологиялар соҳасида касбга тайёрлаш;
- IT NATION умумий ўрта таълим муассасаларида информатика ва ахборот-технологиялари фанининг ўқитилишини халқаро талаблар даражасида ўқув–методик таъминлаш;
- ўқувчиларни ахборот-технологиялар соҳасида касбга йўналтиришнинг миллий тизимини амалиётга жорий этиш.